Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Киевга 200 миллион долларга қўшимча қурол жўнатади
8 август, сешанба куни Америка Қўшма Штатлари Украинага 200 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилади, деб хабар бермоқда Reuters АҚШ расмийларига таяниб.
Бу ҳарбий техника таннархини ҳисоблашда бухгалтерия ҳисобидаги хатолик натижасида олинган 6,2 миллиард долларлик биринчи траншдир.
Май ойида Пентагон Киевга етказиб берилган қуроллар нархини ошириб кўрсатганини эълон қилган ва қайта санаш натижасида қўшимча етказиб бериш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.
Янги пакетга миналардан тозалаш ускуналари, Patriot зенит-ракета комплекслари ва Javelin танкка қарши тизимлари учун ўқ-дорилар, HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун GMLRS реактив снарядлари, шунингдек, бошқа жиҳозлар ва ўқ-дорилар киради, деб ёзади Reuters.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери АҚШ расмийлари Киевга ҳарбий, молиявий ва ҳуманитар ёрдам сифатида 66,2 миллиард доллар юборган, деб ҳисоблаб чиққанди аввалроқ The Washington Post.
Ушбу маблағларнинг катта қисми - 44 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўринишида тақдим этилди.
АҚШнинг 2023 йилга мўлжалланган мудофаа бюджети (1,77 триллион доллар) фонида бу кўрсаткич аҳамиятсиз бўлиб кўринади, дея қайд этади WP.
Шунга қарамай, АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлагани бошқа давлатларга кўрсатаётган ёрдамидан анча юқори, деб ёзади газета.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026