Ўзбекистон | 22:25 / 09.08.2023
8472
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрондан Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйди 

Рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. 

Фото: Uzbekistan Airports

9 август куни Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. 

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Теҳрон - Тошкент йўналишида парвоз қилган Airbus A320 русумли самолёт сув аркаси билан кутиб олинди. Анъанага кўра, илк рейс шундай қарши олинади. 

Қайд қилинишича, рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. 

Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид