Ўзбекистон | 07:43 / 09.08.2023
4277
1 дақиқада ўқилади

Ёнғинларнинг 40 фоизи электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан

Ўтган олти ойда республикада содир бўлган ёнғинлар нима сабабдан келиб чиққани тўғрисида маълумот берилди. 

Фото: Kun.uz

Ёнғинларнинг 9 фоизи болаларнинг олов билан ўйнаши, 7 фоизи чекиб ухлаб қолиш оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Шунингдек, 40 фоизи электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоизи оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14 фоизи иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги, 5 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидалари бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра содир бўлган.

Давлат ёнғин назорати соҳасида объектларда 38 863 та режали, 4 118 та назорат тартибида, 55 508 та тезкор текшириш ва 4 886 та профилактик кўрик ўтказилган. Шунингдек, 1 188 297 та якка тартибдаги уй-жой, 26 157 та кўп қаватли уйдаги 703 544 та хонадон ўрганилган.

Ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан 13 606 674 та аҳоли яшаш уйларида уй эгаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ берилган.

Мавзуга оид