Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Тимоти Смартдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
«Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тимоти Смарт жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг кенг кўламли кун тартибини муҳокама қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Элчининг келгусидаги аниқ натижаларга эришиш истагини юқори баҳолаймиз».
Тимоти Смарт 2019 йилдан буён Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Тимоти Торлот ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026