Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган кўчки оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Сиан шаҳри яқинидаги қишлоқда кўчки оқибатида олти киши бедарак йўқолган.
Фото: Zou Jingyi/AP/picture alliance
Хитой шимоли-ғарбидаги Шэнси провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Сиан шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси 13 август, якшанба куни. Яна олти киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. CCTV давлат телеканали аввалроқ икки киши ҳалок бўлгани ва 16 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса 11 август куни Сиан жанубидаги Вэйцзипин қишлоғидаги тоғларда содир бўлган. Кучли ёмғир туфайли жойидан қўзғалган тошлар икки турар жой биносини вайрон қилган. Бундан ташқари, йўллар, кўприклар ва электр таъминоти объектларига зарар етган.
Маҳаллий ҳокимият органлари қидирув-қутқарув ишларини ташкил этди, унда 980 дан ортиқ киши қатнашяпти. Шу билан бирга, офат зонасида алоқа ва электр таъминоти тикланмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
21:32 / 21.04.2026
Хитойда собиқ амалдор Цзэнбин коррупция учун ўлимга ҳукм қилинди
17:59 / 20.04.2026
Социалистик лагердаги бўлиниш — икки дўст давлат, Хитой ва Ветнам нега урушганди?
16:24 / 19.04.2026