22:46 / 15.08.2023
18400

ОЧЛ саралаш плей-офф ўйини. ОКМК «Ас-Сиб»ни мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди

Осиё чемпионлар лигаси 2023/24 йилги мавсум 1-саралаш босқичи доирасида ОКМК клуби Олмалиқда Уммоннинг «Ас-Сиб» жамоасини қабул қилди.

Қарийб 10 минг томошабин кузатган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари Хуршид Ғиёсовнинг 2-бўлим бошида киритган голи эвазига ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди – 1:0. Шу куни мезбонлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашди – 73-дақиқада Боаке майдондан четлатилди.

Шу тариқа, ОКМК ОЧЛ ҳал қилувчи плей-офф ўйини доирасида Қатарда «Ал-Араби» меҳмони бўлади. Бир ўйиндан иборат баҳс 22 август куни ўтказилиб, ғолиб жамоа ОЧЛ 2023/24 гуруҳ босқичига йўлланма олади.

ОЧЛ-2023/24. 1-саралаш плей-офф ўйини.
ОКМК (Ўзбекистон) –  «Ас-Сиб» (Уммон) – 1:0

Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Гол: Хуршид Ғиёсов, 47.
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (20.Ислом Тўхтахўжаев, 80), 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов (29.Виталий Денисов, 90+1), 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 90+1), 22.Шоҳрух Гадоев, 27.Мартин Боаке, 88.Сиёвуш Хақназари (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 80).
«Ас-Сиб»: 1.Аҳмад Фараж, 6.Аҳмад Ал-Ҳамиси, 7.Зоҳир Сулаймон (21.Иссом Ҳамис, 76), 9.Абдул Азиз Ҳумаид, 13.Муҳаммад Ал-Мусалами, 18.Муҳсин Солиҳ, 17.Али Сулаймон, 22.Ҳассан Аҳмад (8.Маруан Тааиб, 81), 24.Тамим Ҳайтам, 27.Аид Муҳаммад Ал Фарси, 90.Ёзид Салим.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (33), Мартин Боаке (62), Ёзид Салим (83)
Четлатиш: Мартин Боаке (73).

Top