Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун метронинг серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни транспорт, энергетика ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари ўтган ойда «Тошкент-Шарқий» аэропортининг янгиланиши, унинг қурилишини бориб кўрган эди. Унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилди. Аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.

Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.
Тақдимот давомида мамлакатда энергетика қувватларини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахтда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди. Бугунги кунда пойтахт иқтисодиётининг 34 фоиздан зиёди саноат ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили 110 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик тармоқларида ўсиш юқори бўлган.
Бу соҳадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини кластер тизимига ўтказиш таклифи билдирилди. Унинг майдони 500 гектар бўлиши, 810 та корхона жойлаштирилиши ва 100 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Кластер тизими йўлга қўйилиши натижасида ишлаб чиқариш сифати ошиб, транспорт харажатлари ва таннархни камайтиришга эришилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026