Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик бир гуруҳ болалар Ўзбекистонда дам олиш ва соғлиғини қайта тиклаш учун олиб келинди
Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафардан иборат болалар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси бўлган ушбу лойиҳа ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланган.
Украина элчихонаси томонидан илгари сурилган ташаббус ўзбекистонлик бизнес вакиллари ва жамоат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди, деб ёзади Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
«Ўзга давлатга саёҳат, у ернинг маданияти, анъаналари ва одатлари билан танишиш ҳар бир инсоннинг болалик орзуси бўлган. Кеча украиналик бир гуруҳ болаларнинг шундай орзуси ушалди», деб ёзади элчи.
Болалар Украинанинг турли бурчакларидан — Харкив, Херсон, Запорижжя, Суми, Хмелницкий, Лвив ва Киевдан. Тошкентга дам олиш ва саломатликни қайта тиклаш учун жами 45 нафар бола ва 2 нафар кузатувчи келган. Улар 12 кун мобайнида «Анор» болалар оромгоҳида дам олишади.



«Украина элчихонасининг болаларнинг руҳий мувозанатни тиклаш, Украина шаҳарларининг ҳар кунлик ҳаво тревогалари ва ракета зарбаларини унутишга ёрдам бериш учун қилган мурожаатига лаббай деб жавоб берган Ўзбекистон бизнес ва нотижорат ташкилотлари вакилларига катта ташаккур», — деб ёзган Дорошенко.


Маълум қилинишича, болалар Полшанинг Катовице шаҳри орқали Ўзбекистонга келтирилган.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026