Трамп бошқа республикачиларни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди
АҚШ собиқ президенти ва 2024 йилги сайловларда ҳам иштирок этишни кўзлаётган Доналд Трамп бошқа республикачи номзодлардан президентлик пойгасида иштирок этмасликни сўради ва бундан маъни йўқ эканини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, у республикачилар орасида ягона номзод ва бу номга бошқа ҳеч ким эга чиқа олмайди.
«Охирги сўровларга кўра биз 40, 50 ва ҳатто 60 фоиз олдинда боряпмиз. Кимдир бунақасини кутганмиди? Биз эса уддаладик. Бу рекорд. Нью-Ҳэмпшир, Жанубий Каролина, Айовада биз кучлимиз. Аммо Байден ҳам кўп штатларда олдинда бормоқда.
Балки партия учун бирлашиш ва қолганлар пойгани тарк этиш вақти келгандир? Биз бирлашамиз, бор кучимизни ишга солиб Байденни демократлари билан бирга мағлуб этамиз. Буни қилиш осон кечади, чунки давлатимиз ҳеч қачон ҳозиргидек ёмон ҳолатда бўлмаган», деди Трамп ўз чиқишида.
Аввалроқ собиқ президент келаси сайловларда ғолиб бўлиш имкониятини 100 фоиз деб баҳолаганди. Шунингдек, у Оқ уй раҳбарлигига қайтса, Украинадаги урушни бир кунда тугатишини иддао қилган.
Ҳозирда Доналд Трампга қарши тўртта жиноий иш очилган. АҚШ 45-президенти сайлов натижаларини ўзгартиришга уриниш, ҳужжатларни сохталаштириш ва махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилги президентлик сайловларида республикачилар сафидан Трампдан ташқари Флорида губернатори Рон Десантис, собиқ вице-президент Майк Пенс ва сенатор Тим Скотт ўз номзодини илгари сурмоқчи.
Мавзуга оид
10:12
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони айтилди
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024