Жаҳон | 21:08 / 19.08.2023
17117
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда мемлардаги машҳур ит нобуд бўлди

Фото: Болсининг Instagram саҳифаси.

18 август куни Ҳонгконгда сиба-ину зотидаги машҳур ит Болси ўлди. Бу ҳақда итнинг Instagram'даги саҳифасида унинг эгалари хабар қилди.

12 ёшли Болси операциядан кейин нобуд бўлган. Бу ит 2020 йил интернетда машҳур бўлган Доге ва Чимса итлари ҳақидаги мемдан кейин машҳур бўлиб кетганди. Ўша мемда айнан Болси тасвирланганди.

Ўша машҳур мем

«Хафа бўлманг, Болси дунёга тақдим этган шодликни эслаб қувонинг. Мураккаб пандемия вақтида унинг самимий табассуми кўпчиликка хурсандчилик улашганди. Афтидан, унинг миссияси тугаган кўринади», деб ёзишди Болсининг эгалари унинг саҳифасида.

Ит бетоб бўлиб қолгач, унинг мухлислари операция учун пул йиғишни бошлашганди. Болсининг эгалари ортган пуллар маҳаллий ҳайвонлар боқиладиган ташкилотларга берилишини маълум қилган. Пандемия вақтида машҳур бўлган итнинг Instagram'да ўз саҳифаси бор ва унга 664 минг ўқувчи обуна бўлганди.

Мавзуга оид