Жаҳон | 10:33 / 19.08.2023
8910
2 дақиқада ўқилади

Шолц: Украинада немис аскарлари йўқ ва бўлмайди ҳам

Германия канцлери Augsburger Allgemeine Live форматида Германиянинг можаро тарафи сифатида Украинадаги урушга тортилишининг олдини олишга ҳаракат қилишини айтди. 

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шолц Германиянинг Украинадаги урушга можаро тарафи сифатида жалб этилишининг олдини олишга ҳаракат қилишини таъкидлади. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари 18 август, жума куни Augsburger Allgemeine Live форматида нутқ сўзлади

«Менинг истагим - олдини олиш, масалан, Украинада немис аскарлари йўқ ва бўлмайди ҳам», - дея қайд этиб ўтди у. 

«Диктатура учун фақат Россия раҳбарияти жавобгар» 

Журналистнинг Россия президенти Владимир Путин Кремлдаги фаолияти шароитида Берлин ва Москва ўртасидаги муносабатлар истиқболларини қандай кўриши ҳақидаги саволига Олаф Шолц шундай жавоб берди: «Ким қаерда ўтириши ва қандай лавозимларни эгаллашини биз ҳал қилмаймиз». «Биз режимни ҳам ўзгартиришни режалаштирмаяпмиз», деди Шолц ва Россия раҳбариятини «айнан шу режа» хавотирга солаётганини қўшимча қилди.

«Россия раҳбарияти Европа Иттифоқи унинг ёнида – очиқ жамиятлар, либерал демократиялар ҳамжамияти сифатида – қайсидир маънода, эркинлик бу - вирус эмаслиги борасидаги реал вазият билан яшаши керак», - деди Германия канцлери. «Аммо у диктатураси учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, бу - бизнинг мавзумиз эмас», деб таъкидлади Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари.

Аввалроқ, 13 август куни Шолц узоқ масофага учувчи Taurus қанотли ракеталарини Украинага ўтказиш имконияти ҳақида вазмин баёнот берган эди. «Ўтмишдагидек, биз ҳар доим ҳар бир қарорни диққат билан кўриб чиқамиз, бу нима ишлаётгани, нима мантиқий экани ва ҳиссамиз қандай бўлиши мумкинлигини тушуниш учун муҳим», деди у Германиянинг ZDF жамоат телеканали эфирида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид