Доналд Трамп республикачиларнинг дебатларида иштирок этмоқчи эмас
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп республикачилар ўртасидаги дастлабки депутларда иштирок этмаслигини таъкидлади. Бунга сабаб қилиб у жамоатчилик фикри сўровларида катта фарқ билан олдинда бораётгани, сайловчиларга яхши таниш экан ва уларга ёқишини келтирган.
Трамп ўзининг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида 2024 йилги президентлик сайловларидаги иштироки бўйича келгусидаги режаларини очиқлади.
Сўнгги пайтларда Трамп чоршанба куни Висконсин штатидаги Милуоки шаҳрида бўлиб ўтадиган дастлабки дебатларда иштирок этмаслигини таъкидлаб келаётганди. У умумиллий сўровларда катта фарқ билан етакчилик қилаётганини писанда қилиб, рақибларга унга ташланиш учун имконият бергиси келмаётганини айтган.
CBS якшанба куни ўтказган сўровномаларга кўра республикачи сайловчиларнинг 62 фоизи учун Трамп мақбул номзод ҳисобланади, унинг энг яқин таъқибчиси Флорида губернатори Рон ДеСентис 16 фоиз овозга эга. Бошқа барча номзодлар 10 фоизлик қўлловга ҳам эга эмас.
«Жамоатчилик менинг кимлигини, менинг президентлик даврим қандай муваффақиятли бўлганини билади, — деб ёзган Трамп ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоқда. — Шунинг учун мен дебатларда қатнашмайман».
Трампнинг сайловоли кампанияси штаби аъзолари собиқ президент бирорта дебатда қатнашмаслигини назарда тутдими, деган саволга дарҳол жавоб бермаган.
The New York Times нашрининг хабар беришича, Трамп Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью берган. Чоршанба куни эълон қилиниши ваъда қилинаётган интервю қайси платформада жойлаштирилиши номаълум.
Трампнинг шу ҳафта ичида ўтказилажак дебатларда иштирок этмаслиги ДеСантис Трамга асосий муқобил бўлишга ҳаракат қилаётган бошқа номзодлар томонидан таланадиган объект бўлишига шароит яратмоқда. Республикачи номзодлар ўртасидаги ғолиб 2024 йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида демократ президент Жо Байденга рақиблик қилади.
ДеСантис каммпаниясининг вакили Эндрю Ромеонинг айтишича, Флорида губернатори Милуокига сафарни интиқлик билан кутмоқда.
«Бу номинацияга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳаттоки Доналд Трамп ҳам. Сиз халқ олдига чиқиб, ишончни қозониб уни қўлга киритишингиз керак», — деб ёзган Ромео X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.
Шу ойда эълон қилинган Reuters/Ipsos сўровномасида Трамп мамлакат бўйлаб республикачиларга ён босувчи сайловчиларнинг 47 фоиз овозини тўплаган, ДеСантис эса уч фоиз пунктини йўқотиб, 13 фоиз овоз тўплаган. Дебатда иштирок этувчи бошқа номзодлар кўримли овоз тўплай олишмаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2020 йилги сайловларда ўзининг Байденга ютқазганини бекор қилишга уринганликда гумон қилинаётгани учун унга нисбатан тўртинчи айблов хулосаси бўйича жума кунигача Жоржия штатининг Фултон округида ўз ихтиёри билан ҳибсга таслим бўлиш учун сўнгги имкониятга эга.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024