Экологик аудиторга малака сертификати бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган шахсга экологик аудитор малака сертификати берилади, у 5 йил муддатга амал қилади.
Ҳукумат қарори билан Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ташкил этиш, сертификатни бериш, экологик аудиторлар ва экологик аудиторлик ташкилотларининг реестрлари юритиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ваколатли орган ҳисобланади.
Маъмурий регламентга кўра, малака сертификатини бериш бўйича хизматлар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
Бунинг учун талабгор:
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ерости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумотли;
- соҳада ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Малака имтиҳони камида 3 нафар талабгордан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Имтиҳон тест кўринишида олинади (жами 50 та назарий савол).
Имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсга экологик аудитор малака сертификати берилиб, сертификат 5 йил муддатга амал қилади.
Талабгорнинг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМ 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Регламентга кўра шунингдек, экологик аудиторлар ҳар икки йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади
Жаҳон | 08:59
-
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
Жаҳон | 08:26
-
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон | 08:20
-
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Жаҳон | 07:53
Мавзуга оид

15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси

10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади

10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди

21:27 / 12.03.2025