Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Америка раҳбари яна бир бор таъкидладики, агар Пекин эвазига «қандайдир муҳим нарсани таклиф қилмаса», Хитой учун тарифлар пасайтирилмайди.
АҚШ импортига янги божларнинг ўрнатилишига жорий қилинган мораторий яна 90 кунга узайтирилиши даргумон, деди президент Доналд Трамп журналистларга.
«Бунинг эҳтимоли кам», деб жавоб берди Трамп бу борадаги саволга.
«Биз битимлар тузамиз. (...) Бошқача қилиб айтганда, биз фақат тариф белгилаймиз ва бу оқилона, жуда оқилона бўлади. Ва бу келишувнинг охири бўлади», деди АҚШ президенти.
Америка раҳбари яна бир бор таъкидладики, агар Пекин эвазига «қандайдир муҳим нарсани таклиф қилмаса», Хитой учун тарифлар пасайтирилмайди.
9 апрель куни Трамп ушбу масала бўйича мулоқот талаб қилган 75 дан ортиқ давлат учун импорт тарифларини оширишни 90 кунга тўхтатишга қарор қилди.
Шундан сўнг АҚШ президенти Хитой товарларига қўйган 145 фоизлик божлар жуда юқори эканлигини тан олди ва Пекин билан савдо келишувига эришгандан сўнг уларни камайтиришга ваъда берди.
Мавзуга оид
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
08:36 / 09.07.2026