Жаҳон | 14:35 / 22.08.2023
18545
4 дақиқада ўқилади

Кўзини йўқотган жангчининг тўйи ва черниҳивлик ярадор болалар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 544-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиянинг Черниҳивга ракета зарбаси жабрланувчилари сони 181 нафарга етди (шундан етти киши ҳалок бўлган). Бундан олдинги маълумотларда жабрланганлар сони 156 нафарни ташкил қилиши айтилганди.
  • «Проект» нашри аниқлашича, Россия ФВВ раҳбари Александр Куренковнинг сирли рафиқаси бор — православларнинг нотижорат ташкилоти раҳбари Елена Мильская. Журналистлар маълумотига кўра, у оккупация қилинган ҳудудлардан украин болаларини Россияга депортация қилишга алоқадор.
  • 21 август куни Россия ҳудудида бешта дрон уриб туширилди: бири — Калуга областида, иккитаси — Москва областида, яна иккитаси — Белгородда. Москва атрофида дронлар қулаши оқибатида икки киши жароҳат олган. Украина разведкаси Калуга областига ҳужумга алоқадорлигини тасдиқлаган.
  • Ростов-на-Дон аҳолиси ҳам портлашлар ҳақида хабар берган. Губернатор буни самолёт товушдан тез учиб ўтгани билан изоҳлаган, телеграм-каналларда эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушгани ҳақида ёзилган.

Жангда кўзидан айрилган украиналик аскарнинг тўйи

21 ёшли Валерия Киевдаги никоҳ маросимида ҳужжатларни имзолашда 24 ёшли қаллиғи Влад Ешченкога ёрдам бермоқда, у жанг вақтида кўзидан айрилган.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Черниҳивга зарбадан кейин шифохонага тушган болалар 

Черниҳив болалар ҳоспитали бош шифокори Татяна Лебедева беморларни кўриб чиқмоқда. Украина ҳукуматига кўра, Россия қўшини 19 август куни шаҳарга ракета зарбаси йўллаши оқибатида 15 бола жароҳат олиб, яна бир бола ҳалок бўлган. Шу куни яраланган болаларнинг олти нафари Татяна Лебедева қарамоғида. Ҳужум вақти жами 7 киши ҳалок бўлиб, 181 киши яраланган.
Andre Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Богдан россияликларнинг 19 август кунги ҳужуми чоғида яраланган дўсти Иляни зиёрат қилиш учун келди
Andre Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Черниҳив болалар ҳоспитали йўлаги
Andre Alves / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украин ҳарбийларининг Донбассдаги позицияси

 

Украина ҚК 53-бригадаси ҳарбий хизматчилари оккупация остидаги Донецкдан у қадар узоқда бўлмаган олдинги чизиқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Украиналик жангчилар Донецк яқинидаги позицияларида дам олишмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар окопдан туриб ўт очмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК 53-бригадаси жангчиси танкка қарши гранатомётдан россияликларнинг позициясини ўққа тутмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Хрешчатикда РФ армиясининг ўлжа қилиб олинган ҳарбий техникалари

Мустақиллик куни арафасида Киев шаҳри марказида Россия қўшинларининг яксон қилинган ҳарбий техникалари кўргазмаси ташкил этилди — жами 20 га яқин техникалар. Яксон қилинган танклар ва РФ армиясининг бошқа техникаларини Киев марказига олиб келиш 20 август куни бошланганди. Россияликларнинг ўлжа қилиб олинган ҳарбий техникалари Украина пойтахтида ўтган йил августида ҳам намойиш этилганди.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид