Ўзбекистон | 19:44 / 22.08.2023
4971
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорлар учун қилинган ўзгаришлар рақамларда

2017-2022 йилларда солиқ турлари 16 тадан 9 тага камайтирилди. Текширувлари тури 13 тадан 3 тага қисқартирилди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга, ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди. Шунингдек, 3,5 минг турдаги товарлар учун импорт божхона божи бекор қилинди. 

Фото: Getty Images

Охирги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлар муҳити яхшиланди, соҳа истиқболига халал бераётган бир қанча турдаги бюрократик тўсиқлар олиб ташланди, солиқ ставкалари пасайтирилди. Хусусан, тадбиркорлик соҳасида талаб этиладиган 114 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилинди.

2017-2022 йилдаги тадбиркорлик соҳасида олиб борилган ислоҳотлар:

  • 33 турдаги лицензия ва рухсатнома ўрнига хабардор этиш тартиби жорий этилди
  • солиқ турлари 16 тадан 9 тага камайтирилди;
  • солиқ текширувлари тури 13 тадан 3 тага қисқартирилди;
  • қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга камайтирилди;
  • ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди;
  • 3,5 минг турдаги товарлар учун импорт божхона божи ва 1,1 минг турдаги товарлар учун акциз солиғи бекор қилинди;
  • 3 мингдан зиёд турдаги товарлар учун импорт божхона божлари кескин камайтирилди.

Тадбиркорлик субъектлари сони 2017 йилда 283 мингтани ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 627 мингтага етган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид