Фото: Ким Чен Ин тизза бўйи сув кечиб шолипояга кирди ва амалдорларга дакки берди
У шоли экилган далаларни сув босишига йўл қўйганларни топиб, жазолашни буюрди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ончхондаги шоли экилган далалардан бирига бориб, у ердаги тиклаш ишлари қандай олиб борилаётганини текширди. Бу ҳудудда сув тошқинларидан кейин экин далалари сув остида қолган.
Маҳаллий нашрлар эълон қилган суратлардан кўриш мумкинки, Ким Чен Ин оёқ кийимини ечмасдан, тиззасигача сув кечиб шолипояга кирган. Унга ҳамроҳлик қилган мулозимлар ҳам унинг ортидан сув босган далага кирган.
Маълум бўлишича, сув тошқини оқибатида 560 гектар экин майдони сув остида қолган. Шундан 270 гектари шоли экилган далалар бўлган. Шимолликлар етакчиси юқори мартабали мулозимларни тошқин вақтида масъулиятсиз ҳаракат қилгани учун койиган, кучишлатар тизим раҳбарларига мурожаат қилиб, айбдорларни топишни ва жазолашни буюрган.
Ким, хусусан, мамлакат бош вазири Ток Хун ва у бошқарадиган вазирларни танқид қилган. «Охирги йилларда Ким Ток Хуннинг кабинетида иқтисодий ва маъмурий интизом издан чиқди», деган у.
Ким Чен Ин бош вазирни «томошабин бўлиб ўтиргани», бош вазир ўринбосарини эса «фақат ёнилғи етказиб бериш билан шуғулланаётгани», суғориладиган ерлар мелиорацияси бюроси директорини «қурилиш учун ажратилган мазутнинг аксар қисмини яширгани» учун танқид қилган.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
12:10 / 21.01.2025
Зеленский асирга олинган КХДР аскари сўроққа тутилган видеони эълон қилди
14:38 / 17.01.2025
Шимолий Корея ҳарбийлари илк бор Москвада 9 май парадида қатнашади
23:55 / 16.01.2025
Корейслар Курскда шиддат билан урушмоқда. Нега?
16:53 / 15.01.2025