Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари АҚШда терроризмга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида қатнашади
2024 йилдан АҚШ Давлат департаментининг Терроризмга қарши курашишга кўмаклашиш дастури доирасида Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун ҳамкорликда махсус тактик ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
21 август куни АҚШ Давлат департаментининг Терроризмга қарши курашишга кўмаклашиш дастури (АТА) вакиллари Ўзбекистон Божхона қўмитасига ташриф буюриб, қўмита раиси ўринбосари Н.Мусамуҳамедов ва бошқа масъуллар билан учрашди.
Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Божхона қўмитаси томонидан халқаро терроризмга қарши курашиш, наркотик ва бошқа ноқонуний товарлар ҳаракатининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътироф этилган.

Шунингдек, АТА дастури томонидан 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликда махсус тактик ўқув курслари ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинди.
АҚШ делегацияси вакиллари, шунингдек, Миллий кинология марказига ҳам ташриф буюрди. Уларга марказ бўйлаб экскурсия ва хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинган.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026