Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мураккаб тақдирли, лекин истеъдодли инсон эди» — Путин Пригожиннинг ўлимини билвосита тасдиқлади
Россия президенти Пригожиннинг самолёти ҳалокати юзасидан илк бор изоҳ берди.
РФ президенти Владимир Путин Твер областида йўловчилари орасида «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин ҳам бўлган Embraer самолёти ҳалокати юзасидан илк бор гапирди. Путин қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлигини билдирган. У йўловчилар орасида Россиянинг Украинага қарши урушида «улкан ҳисса қўшган» хусусий ҳарбий компания ходимлари ҳам бўлганини қайд этган. Евгений Пригожин ҳақида гапираркан, Путин у «керакли натижа»га эришадиган «мураккаб тақдирли инсон бўлгани»ни қайд этган. Россия президенти авиаҳалокат сабаблари тергов қилинаётгани ҳамда охирига етказилишини маълум қилган. Қуйида Путин «ДХР» раҳбари Денис Пушилин билан учрашув вақтида самолёт ҳалокати юзасидан берган изоҳи матни тўлиқ келтирилади.
Ушбу авиаҳалокатга келадиган бўлсак, биринчи навбатда, барча қурбонларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирмоқчиман. Бу ҳар доим фожиа. Ва ҳақиқатан ҳам, дастлабки маълумотлар кўрсатаётганидек, агар у ерда «Вагнер» компанияси ходимлари бўлган бўлса, — шуни таъкидлашни истардимки, булар Украинада неонацистик режимга қарши умумий ишимизда катта ҳисса қўшган одамлардир. Биз буни ёдда тутамиз ва унутмаймиз.
Пригожинни мен узоқ вақтдан буён, 90-йиллар бошидан буён биламан. Бу мураккаб тақдирли инсон эди, ҳаётда жиддий хатолари ҳам бўлди ва керакли натижаларга ҳам эришди — ўзи учун ҳам ва мен бу ҳақда сўраганимда, сўнгги ойлардаги каби умумий иш учун ҳам. У истеъдодли инсон, истеъдодли бизнесмен эди.
У нафақат бизнинг мамлакатда, балки хорижда, хусусан, Африкада самарали ишлади. У ерда нефт, газ, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан шуғулланган. Менга маълум бўлишича, кечагина Африкадан қайтган ва бу ерда бир қанча расмий шахслар билан учрашганди.
Аммо шу мутлақо аниқки — менга бу ҳақда бугун тонгда Тергов қўмитаси ҳисобот берди — улар бу ҳодиса бўйича дастлабки текширувларни аллақачон бошлашган. Бу тўлиқ амалга оширилиб, охиригача етказилади. Кўрамиз, терговчилар яқин вақтлар ичида нима дейишаркин. Ҳозир эса экспертиза ўтказилмоқда — техник ва генетик экспертизалар. Бунга эса маълум вақт керак.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026