Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерсни қабул қилди.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки томонлама савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокидаги муваффақиятли кооперация лойиҳалари кўпаймоқда. Муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
Устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан АҚШ президенти ташаббуси билан Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида ўтказиладиган «C5+1» форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023
“Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда” — Шавкат Мирзиёев
18:18 / 12.09.2023
Ўзбекистон йўлларида юк машиналарига мўлжалланган тарозилар ўрнатилади
12:28 / 12.09.2023