Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда бортида АҚШ ҳарбийлари бўлган самолёт ҳалокатга учради
Американинг Osprey конвертоплани Австралиядаги ҳарбий машғулотларда қатнашаётганди. У Мелвилл ороли ҳудудига қулаган. Самолёт бортида 20 киши бўлган.
Австралия шимолидаги машғулотлар чоғида бортида 20 киши бўлган Америка ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда 27 август, якшанба куни маҳаллий ОАВ хабар берди. Ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот тақдим этилмаган.
Австралия Мудофаа вазирлиги Osprey конвертоплани бортида америкалик ҳарбийлар бўлганини тасдиқлади ва австралиялик аскарлар жабрланмаганини маълум қилди. «Ушбу муҳим дастлабки босқичда бизнинг эътиборимиз воқеа оқибатларини бартараф этиш ва барча алоқадор шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган», дейилади вазирлик баёнотида.
ABC: Уч киши қутқариб қолинди
Самолёт Дарвин шаҳридан шимолдаги Тиви ороллари ҳудудидаги машқларда қатнашган. Австралиянинг ABC телеканали хабарига кўра, уч киши қутқариб қолинди – улардан бири оғир аҳволда, икки нафарининг аҳволи барқарор.
Австралиянинг Шимолий ҳудуди қутқарув хизмати фавқулодда вазиятлар бўйича онлайн харитаси якшанба куни эрталаб Мелвилл оролида «самолёт ҳалокати» содир бўлганлигини кўрсатди.
Вертолётнинг вертикал учиш имконияти ва турбовинтли самолёт тезлигини ўзида мужассам этган Osprey винт қанотли конвертоплани АҚШ ва Австралия қуролли кучларининг қўшма машқлари бўлмиш Predators Run машғулотларида иштирок этаётганди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026