Ўзбекистон | 18:20 / 28.08.2023
7370
1 дақиқада ўқилади

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тизими ўзгаради

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.

Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади. 

Иккинчи босқичда: илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади; билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Йил якунига қадар янги тажриба ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид