Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади. Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.
Бунда муаллимнинг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.
Бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолиятига учун ҳам баҳо бўлади. Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.
Вилоят ҳокимларига 14 та малака ошириш марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиб, амалий ишларни бошлаш топширилди. Йил якунигача ҳудудий марказлар бошқарувига хорижий мутахассислар олиб келинади.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026