Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари куз-қиш мавсумида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, электр энергиясини соатлик ҳисобга олиш механизмларини жорий этиш, режадан ташқари оқимларни тартибга солиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича келишиб олди ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 25-26 август кунлари Остонада бўлиб ўтган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги идоралари вакилларининг учрашувида иштирок этди, дея хабар берди Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Тадбир давомида келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди, бир қатор ўзаро келишувларга эришилди, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари белгиланди.
Шунингдек, раҳбарлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномалар тузиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқишга келишиб олди.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, учрашувда трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Қамбарота-1" ГЭС лойиҳаси ва сув-энергетика ресурслари соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Кейинги учрашув 2023 йилнинг ноябрида Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
09:14 / 18.11.2024
1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ошхона фош этилди
16:56 / 16.11.2024
«Ҳам масъулият, ҳам жавобгарлик белгиланди» — энергетика вазири
09:00 / 13.11.2024