АҚШ Украинага 250 млн долларлик янги ёрдам пакети ҳақида эълон қилди
Қўшма Штатлар Украинага яна 250 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, янги пакетга, хусусан, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа учун AIM-9M ракеталари, HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун снарядлар, 155 мм ва 105 мм калибрли артиллерия снарядлари, миналарни тозалаш ускуналари, Javelin комплекслари, шунингдек, танкка қарши бошқа тизимлар ва ракеталар киради.
Бундан ташқари, Киев ўқотар қуроллар учун 3 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар, тез ёрдам машиналари, миналар ва портловчи тўсиқларни олиб ташлаш учун воситалар олади.
«Россия ҳар куни Украинада фуқаролик инфратузилмасини вайрон қиляпти, шунингдек, очликдан қурол сифатида фойдаланяпти ва Украинадаги фуқаролик портлари ва дон инфратузилмасини вайрон қилиш орқали глобал озиқ-овқат хавфсизлигига путур етказяпти», деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
«Буни Россия бошлади. У Украинадан қўшинларини олиб чиқиб, шафқатсиз ҳужумларини тўхтатиб, урушни исталган лаҳзада тугатиши мумкин. У шундай қилмагунча, Қўшма Штатлар, бизнинг иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз қанча вақт керак бўлса, шунча Украина билан бирга бўлади», деди Энтони Блинкен.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024