Ўзбекистон | 09:13 / 30.08.2023
4866
1 дақиқада ўқилади

Бухорода сайёҳларга шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини самодан кўриш имконияти яратилади

“Ўзбекистон вертолётлари” компанияси сайёҳлар учун Бухоронинг диққатга сазовор жойларини самодан кўриши учун имконият яратишни режалаштирмоқда.

Фото: Kun.uz

Саудия Арабистонининг Туризм янгиликлар агентлиги TNA_media24 ўзининг Twitter'даги саҳифасида Бухоро шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида маълумот тарқатди, деб хабар беради “Дунё”.

Унда айтилишича, 2022 йилда Бухоро вилоятига 3,5 миллион сайёҳ ташриф буюрган. 2025 йилга келиб бу рақамни 10 миллионга етказиш режалаштирилмоқда.

Бухоро вилоятининг туризм салоҳияти кун сайин ортиб бормоқда. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 184 минг меҳмонга мўлжалланган 10 та меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда.

“Ўзбекистон вертолётлари” компанияси ҳам сайёҳлар учун Бухоронинг диққатга сазовор жойларини самодан кўриши учун имкониятлар яратиб беришни режалаштирмоқда, деб ёзади TNA_media24.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид