Иқтисодиёт | 07:51 / 30.08.2023
13807
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Саудия шамол энергетикаси тизимлари учун компонентлар ишлаб чиқаради

ИССВда саудияликлар билан шамол энергетикаси тизимлари учун компонентлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Ҳамроев Саудия Арабистонининг Vision Industries компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Муҳаммад Боу-Зеид билан учрашди.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашув чоғида шамол энергетикаси тизимлари учун компонентлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Vision Industries компанияси 2021 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда у дунёнинг 13 давлатида жойлашган умумий қуввати 45 ГВтга тенг муқобил энергия манбаларини бошқариб келади. 

Умумий қиймати 5,3 миллиард долларлик лойиҳалар қаторига электр энергиясини сақлаш тизимларини қуриш, яшил водород ишлаб чиқариш ва шамол энергетикаси тизимларида ишлатиладиган компонентларни ишлаб чиқариш киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид