«Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз» — Шавкат Мирзиёев
Президент ўзбеклар барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келгани, бугунги тараққиёт йўлида ҳам айнан шу тамойилларга таянишини айтиб ўтди.
«Янгиланган Конституциямизда Ўзбекистоннинг дунёвий давлат ва турли маданиятларни бирлаштирган макон экани аниқ белгилаб қўйилди. Бизнинг куч-қудратимиз – мана шунда, биз бу бойликни кўз қорачиғидек асрашимиз керак. Тарихга қарайдиган бўлсак, асрлар давомида юртимизда турли хил эътиқод ва қарашлар, динлар, маданиятлар бағрикенглик билан қабул қилинганини кўрамиз.
Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз», деди президент мустақилликнинг 32 йиллиги тантаналарида.
Қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилаш аҳамияти қайд этилган.
«Президент сифатида дастлабки ишларимдан бири қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш бўлди. Йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди. Бунинг натижасида Марказий Осиё давлатлари билан барча соҳалардаги алоқаларимиз янги босқичга чиқди», деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023
“Дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда” — Шавкат Мирзиёев
18:18 / 12.09.2023
Ўзбекистон йўлларида юк машиналарига мўлжалланган тарозилар ўрнатилади
12:28 / 12.09.2023