«Мен давлатни ташлаб қўймайман» - Зеленский уруш пайти сайлов ўтказилса, яна номзодини қўймоқчи
Украина президенти Володимир Зеленский Португалиянинг RTP жамоат телевидениесига берган интервюсида мабодо 2024 йилда, уруш давом этаётган пайтда ҳам сайлов ўтказилса, президентликка номзодини қўйишини айтди.
«2024 йилда ҳам уруш давом этса, сайлов ўтказилса, ҳеч қачон ўз давлатимни тарк этмайман. Чунки Конституциянинг кафилиман, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни ҳимоя қиламан», деб унинг сўзларини келтирди BBC.
2019 йилги президент сайловидан олдин Зеленский иккинчи муддатга номзодини қўймасликка ваъда берган эди.
Конституцияга кўра, Украинада навбатдаги парламент сайловлари 2023 йил кузида, президентлик сайлови эса 2024 йилнинг мартида бўлиб ўтиши керак. Бироқ, Украина қонунчилиги ва Конституцияси сайловларни ҳарбий ҳолат шароитида ўтказишни тақиқлайди.
Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари урушга қарамай, сайловлар ўтказилишини хоҳлаётганини бир неча марта айтган.
23 август куни АҚШ республикачи сенатори Линдси Грэм Украинада сайловлар ўтказилиши кераклигини эълон қилди. Унинг фикрича, «эркин ва адолатли сайловлар, ҳатто Украинага ҳужум пайтида ҳам» мамлакат коррупция нуқтаи назаридан ўзгарган ёки ўзгармаганлигини кўрсатиши мумкин.
Зеленский яқинда берган интервьюсида сайловларни ўтказиш учун биринчи навбатда қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш кераклигини ва қўшимча маблағ ҳам талаб қилинишини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик муаммосини ҳал қилиш жуда муҳим, бундан ташқари, Ғарб давлатлари Европа ва бошқа мамлакатларда миллионлаб қочқинлар учун сайловлар ташкил этишда ёрдам бериши керак.
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024