Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев октябр ойида Хитойга ташриф буюради
Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг октябр ойида Хитойга ташриф буюради.
Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан йўллаган табригида маълум бўлди.
"Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун жорий йил октябрь ойида яна Хитойга келишингизни интиқлик билан кутиб қоламан”, дейилади ХХР раҳбарининг табрик матнида.
Си Жинпинг Хитой-Ўзбекистон муносабатларига катта аҳамият беришини қўшимча қилди.
“Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаман. Сиз билан ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларимиз ва шахсий дўстлигимизни юксак қадрлайман. Давлатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклигининг барқарор ва изчил ривожлантириш ҳамда хитой-ўзбек ҳамжамиятининг қурилишига янги туртки бериш учун Сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман”, дея таъкидлаб ўтди у.
“Бир макон, бир йўл” ташаббуси 2013 йилда Хитой ҳукумати томонидан 150 га яқин давлат ва халқаро ташкилотларга сармоя киритиш учун қабул қилинган глобал инфратузилмани ривожлантириш стратегиясидир. У Хитой етакчиси Си Жинпинг ташқи сиёсатининг марказий қисми ҳисобланади.
Ташаббус 2018 йилда Хитой Конституциясига киритилган. Ўшанда Си Жинпинг маъмурияти ташаббусни “минтақавий алоқаларни кучайтириш ва порлоқ келажакка интилиш” деб атади.