07:20 / 02.09.2023
3951

Августда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди 

Август ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзон палов эса Фарғона вилоятида тайёрланган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда август ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум бўлди.

Давлат статистика агентлиги ҳудудлар кесимида палов нархини тақдим этди. 

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил август ойи учун) 1 порция ошнинг ўртача нархи:

  • Қорақалпоғистон Р. – 20 800 сўм;
  • Андижон вилояти – 22 400 сўм;    
  • Бухоро вилояти – 25 200 сўм;     
  • Жиззах вилояти –23 200 сўм;    
  • Қашқадарё вилояти – 25 400 сўм;     
  • Навоий вилояти – 20 400 сўм;     
  • Наманган вилояти – 19 800 сўм;    
  • Самарқанд вилояти – 25 200 сўм;    
  • Сурхондарё вилояти – 25 000 сўм;    
  • Сирдарё вилояти – 23 200 сўм;    
  • Тошкент вилояти – 21 800 сўм;  
  • Фарғона вилояти – 19 500 сўм;
  • Хоразм вилояти – 22 800 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 29 000 сўм.

Август ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзон палов эса Фарғона вилоятида тайёрланган.

Top