Кўчмас мулк | 11:53
300
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар кесимида фуқаролик объектлари қурилиши: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда фуқаролик объектлари қурилишида 56,7 трлн сўмлик ишлар амалга оширилди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатда фуқаролик объектлари қурилишида 56,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ушбу йўналишнинг жами қурилиш ишларидаги улуши 20,7 фоизни ташкил этган.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,5 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилган — 14,6 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 10,1 трлн сўм ва Тошкент вилояти — 6,5 трлн сўм қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 4,2 трлн сўм, Фарғона вилоятида 3,4 трлн сўм, Сурхондарё вилоятида 2,8 трлн сўм, Навоий вилоятида 2,5 трлн сўм, Хоразм вилоятида 2,3 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 2,2 трлн сўм, Андижон вилоятида 2 трлн сўм, Сирдарё вилоятида 2 трлн сўм, Қашқадарё вилоятида 1,7 трлн сўм, Жиззах вилоятида 1,3 трлн сўм ва Наманган вилоятида 1,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид