Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 ойида ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга сафар қилган — 3,1 млн нафар. Кейинги ўринларда Қозоғистон (1,3 млн нафар) ва Тожикистон (1,2 млн нафар) қайд этилган. Шу билан бирга, Россия ва Яқин Шарқ давлатлари йўналишлари ҳам сафарлар бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган.

2025 йил 11 ойда ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилган топ-10 давлат:

  • Қирғизистон — 3,1 млн нафар;
  • Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
  • Тожикистон — 1,2 млн нафар;
  • Россия — 399 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар;
  • Туркия — 251,1 минг нафар;
  • БАА — 126,3 минг нафар;
  • Миср — 61 минг нафар;
  • Хитой — 46 минг нафар;
  • Ветнам — 35,6 минг нафар.

Қайд этилишича, статистикада биринчи ўринларни қўшни мамлакатлар эгаллаган. Шунингдек, Россия, Саудия Арабистони ва Туркия йўналишларига сафарлар ҳам сезиларли улушни ташкил этган.