Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда алоқа-ахборотлаштириш хизматлари таркиби маълум қилинди
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 70,6 трлн сўмни ташкил этган. Соҳада энг катта улуш компьютер дастурлаштириш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 70,6 трлн сўмга етган.
Қайд этилишича, хизматлар турлари бўйича энг юқори кўрсаткич компьютер дастурлаштириш хизматларига тўғри келиб, ушбу йўналишда 29,8 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Шунингдек, телекоммуникация хизматлари ҳажми 22,6 трлн сўмни ташкил этган. Ахборот соҳасидаги хизматлар эса 11 трлн сўм қайд этилган.
Маълумотларга кўра, алоқа-ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа хизматлар ҳажми 7,2 трлн сўмга тенг бўлган.
Қайд этилишича, кўрсаткичлар рақамли хизматларга бўлган талаб ортиб бориши, дастурий маҳсулотлар ва телеком инфратузилмасининг кенгайиши ҳисобига шаклланмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 14.02.2026
Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
15:21 / 12.02.2026