Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Германияда атом энергияси «ўлгани» ҳақида гапирди
Германия канцлери Олаф Шолц ёпилган атом электр станцияларидан қайта фойдаланиш имконияти йўқлигини айтди.
Германия канцлери Олаф Шолц коалициядаги ҳамкасбининг атом электр станцияларидан фойдаланиш имкониятини очиқ қолдириш кераклиги ҳақидаги таклифини рад этиб, ядровий энергия Германияда «ўлик от» эканини айтди.
Associated Press (АР) хабарига кўра, Эркин Демократлар парламент гуруҳи энг ёмон сценарийларга тайёргарлик кўриш ҳаракатларининг бир қисми сифатида «ҳали ҳам фойдаланишга яроқли бўлган атом электр станцияларини демонтаж қилишни тўхтатиш» талаб этилган сиёсий баёнотни маъқуллади. «Бу ҳар қандай вазиятда амалга оширимиз мумкин бўлган ягона йўл», дейилади баёнотда.
Шолц бу таклифни рад этди.
«Атом энергетикаси тугади. Германияда атом энергетикаси масаласи «ўлик от». Ким АЭС қурмоқчи бўлса, 15 йил керак бўлади ва ҳар бири учун 15-20 млрд евро сарфлайди», деди у.
2023 йил 16 апрелида Германияда ишлаётган сўнгги учта атом электр станцияси электр тармоғидан узилгани хабар қилинган эди. Қарор 2011 йилда Фукусимадаги Япония ядро реакторидаги ҳалокатдан кейин қабул қилинган. Аммо баъзи сиёсатчилар Украинадаги уруш туфайли энергия нархи кўтарилганидан кейин бу қарорни қайта кўриб чиқишни ёқламоқда.
Немисларнинг деярли учдан икки қисми Германиядаги сўнгги атом электр станцияларининг ёпилишини қўллаб-қувватламайди.
2023 йил 16 апрелда Бавария ҳудуди Германия атом электр станцияларини зудлик билан тармоққа қайта улашни талаб қилган эди.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026