Жаҳон | 22:56 / 02.09.2023
18950
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда янги президент сайланди

Тҳарман Шанмугаратнам давлатнинг янги раҳбари бўлади.

Фото: JASON QUAH

Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тҳарман Шанмугаратнам мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.

Унинг сайловдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан мос равишда 15,72 фоиз ва 13,88 фоиз овоз тўплади. Сайловда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурлик овоз берди.

Тҳарман Шанмугаратнам 1957 йилда туғилган, Халқ ҳаракати партияси вакили. Касби иқтисодчи бўлган Тҳарман бутун меҳнат фаолиятини Сингапур давлат хизматларида ўтказган ва асосан иқтисодий-ижтимоий сиёсат билан боғлиқ лавозимларни эгаллаган.

Мавзуга оид