БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистондаги янги директори тайинланди
Лаура Маттиоли жорий йил сентябр ойида ўз лавозимига киришади.
Жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров ва БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Дина Салех ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мулоқотда сўнгги йилларда ўзаро муносабатларнинг жадал суратларда ривожланаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг бошида жамғарма томонидан Ўзбекистон учун умумий қиймати 600 миллион доллар бўлган беш йиллик мамлакат стратегияси қабул қилингани, шунингдек, жамғарманинг Тошкентда ваколатхонаси очилиши тўғрисидаги қарори муҳим қадам бўлди.
Учрашувда Дина Салех жамғарма томонидан янги тайинланган Ўзбекистон билан мулоқот бўйича директори Лаура Маттиолини таништириб, унинг халқаро ташкилотлардаги бой тажрибаси билан мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Лаура Маттиоли жорий йил сентябр ойида ўз лавозимига киришиши ҳамда жамғарманинг Ўзбекистондаги инвестиция портфелини муваффақиятли амалга ошириш ва уни янада кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда мамлакатда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати тўғрисида фикр-алмашилди. Ушбу лойиҳалар деҳқон ва фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга ва уларнинг даромадини янада оширишга кўмак бераётгани таъкидланди.
БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси 1977 йилда Римда ташкил топган бўлиб, унинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда деҳқон ва оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Жамғармага 178 та давлат аъзо бўлиб, унинг дунё бўйлаб 40 дан ортиқ ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон мазкур халқаро молия институтига 2011 йилда аъзо бўлган.
Мавзуга оид
21:20 / 19.11.2024
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳақидаги узоқ кутилган қонун имзоланди. Соҳада нима ўзгаради?
15:02 / 19.11.2024
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
13:55 / 18.11.2024
Нидерландияда ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилади
20:46 / 07.11.2024