Жаҳон | 18:20 / 04.09.2023
12706
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистоннинг Pragyan ойюрари «уйқуга кетди»

Аппарат Ойнинг жанубий қутбида қуёш чиққунга қадар «уйқу» режимига ўтказилди.

Фото: PA

Ҳиндистонник Pragyan ойюрар аппарати икки ҳафталик тадқиқот ва тажриба дастурини якунлади ва «уйқу» режимига ўтказилди. Энди уни қуёш чиқадиган навбатдаги кун - 22 сентябрда уйғотишга ҳаракат қилишади.

Ҳозир Ойда тун бошланди ва у деярли 15 Ер куни давом этади. Тупроқнинг юқори қатламлари -170°С гача музлайди, мутлақо қоронғилик бошланади, шунинг учун аппарат билан ҳеч қандай манипуляция қилиш мумкин эмас.

Pragyan аккумулятори тўлиқ зарядланган ва қуёш панеллари кейинги қуёш чиқишида ёруғликни қабул қилишга йўналтирилган. Ҳиндистон космик агентлиги кема Ой тунидан «омон чиқиши» ва янги тажриба ва синовларни муваффақиятли ўтказиш учун уйғонишига умид қилмоқда.

Умуман олганда, миссия давомида Pragyan Ойда 100 метрга яқин масофани босиб ўтди, бир қанча суратларни олди ва тупроқни таҳлил қилди. Ундан алюминий, калций, темир, хром, титан, марганец ва кремний топди.

Ҳиндистоннинг Chandrayaan-3 станцияси Pragyan аппарати билан 23 август куни Ойга муваффақиятли қўнди. Ҳиндистон Ой миссиясида муваффақиятга эришган тўртинчи давлат бўлди (СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин) ва биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига аппарат қўндирди.

Мавзуга оид