Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жиноят содир этган шахслар Бишкекда қўлга олинди
Улар юзни танувчи камералар ёрдамида ушланди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги юзни танувчи камералар ёрдамида аввал Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган хориж фуқаролари қўлга олинди.
Қайд қилинишича, 1983 йилда туғилган Х.Р. Ўш шаҳри бозоридаги юзни таниш камерасига тушиб қолган. Унга нисбатан Ўзбекистонда Жиноят кодексининг «Ўғрилик» ва «Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Х.Р. Ўзбекистонда қидирувга берилган.
У билан биргаликда солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлагани учун қидирувда бўлган 1978 йилда туғилган Х.Ю. ҳам ушланган.
Иккаласи ҳам Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик ҳибсхонасига жойлаштирилган. Улар кейинроқ Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши айтилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026