Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Константиновкадаги бозорга зарба берилди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган ва яраланган

Россия қўшини 6 сентябр куни Донецк областининг Константиновка шаҳрини ўққа тутди. Дастлабки хабарларда россиялик ҳарбийлар марказий бозор ҳудудига С-300 билан зарба берилгани айтилган. Донецк области раҳбарияти эса шаҳарга зарба беришда қўлланган қурол турини аниқлаштириш ишлари олиб борилаётганини билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлиб, 32 киши яраланган, деб хабар беради Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко. Донецк области ҳарбий маъмурияти вакили Татяна Игнатченко эса яраланганлар сони 34 нафар эканини айтган. Жабрланганларнинг барчаси — тинч аҳоли вакиллари, дея тасдиқлаган украин нашрлари. Украина бош вазири Денис Шмигалнинг айтишича, қурбонлар орасида бир ёш бола ҳам бор. Шунингдек, жароҳат олганлардан бири қутқарувчи.
Прокуратуранинг дастлабки маълумотларига кўра, зарба келиб тушган бозор ҳудудида 20 дўкон, электр узатиш линияси, маъмурият биноси ва турар жой биносининг бешинчи қавати шикастланган. Атрофдаги енгил автомобиллар ва саккизта савдо объекти тўлиқ ёниб кетган. Қидирув-қутқарув амалиёти якунланган. Прокуратура уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш тўғрисидаги модда бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.
Украинадаги телеграм-каналлар Константиновкага зарба оқибатлари акс этган фото ва видеоларни тарқатган.
Украина президенти Володимир Зеленский Константиновка бўйлаб зарбадан кейин «рус ёвузлигини имкон қадар тезроқ енгиш»га чақирди:
«Кимдир ҳали ҳам Россия билан қандайдир боғлиқликка эга бўлса, бу реалликка кўз юмиш демакдир. Ёвузликнинг сурбетлиги. Пасткашликнинг қўрслиги. Кенг кўламли ноинсонийлик.
Айни вақтда россиялик террорчилар артиллерияси Донецк областининг Константиновка шаҳрида 16 кишини ўлдирди. Одатий бозор. Дўконлар. Дорихона. Ҳеч нарсада айби йўқ одамлар. Жуда кўп ярадор. Афсуски, қурбонлар ва жабрланганлар сони янада ўсиши мумкин. Яқинларини йўқотганларнинг барчасига ҳамдардлик билдираман! Бу рус ёвузлигини имкон қадар тезроқ мағлуб этиш керак».
Зеленский Константиновка бўйлаб зарба акс этган видеони ҳам эълон қилган.

Краматорск ўққа тутилиши россияликларнинг сўнгги ойларда Украина ҳудудига йўлланган ва бир вақтда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган энг ажалвор зарбаси бўлди.
Август ойи охирида Россия армияси Черниҳивдаги Шевченко номидаги мусиқали драма театри жойлашган марказий майдонига зарба йўллаганди, ўшанда етти киши ҳалок бўлган, қурбонлар орасида 6 ёшли қизча ҳам бўлганди. Ўнлаб кишилар жароҳатланганди.
Апрел ойида Умани шаҳридаги кўп қаватли уйга россияликлар ракета зарбаси берилиши оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, уларнинг олти нафари болалар эди.
Мавзуга оид
15:50 / 24.05.2026
Россия Украинага «Орешник» билан зарба берди
19:55 / 02.01.2026
Украина Белгород марказига ҳужум қилди, Россия Харкивдаги беш қаватли уйга зарба берди
09:33 / 28.12.2025
Россия Киевга ёпирилма зарба йўллади
09:20 / 24.12.2025