Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Белгород марказига ҳужум қилди, Россия Харкивдаги беш қаватли уйга зарба берди
Украина ҳарбийлари бугун тонгда Белгород маркази бўйлаб ракета зарбаси йўллади, деб хабар қилди Белгород области губернатори Вячеслав Гладков.
Ҳужум оқибатида уч нафар аёл жароҳатланган, улардан икки нафари шифохонага ётқизилган, бирига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бундан ташқари, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида турар жой бинолари ва тижорий объектлар шикастланган. Учта кўп квартирали уйда ва битта хусусий уйда деразалар тўкилиб кетган, еттита автомобилга зарар етган.
Белгород ўққа тутилишидан бир неча соат ўтиб Россия қўшини Харкив марказига зарба йўллади.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, шаҳарга иккита ракета учиб келган.
Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, шаҳарнинг Киев районида беш қаватли уй зарба остида қолган. Уй тўлиқ вайрон бўлган, воқеа жойида ёнғин юзага келган. Атрофдаги уйларнинг деразалари тўкилиб тушган.
Шаҳар мэри Игор Тереховга кўра, камида 19 киши жароҳатланган. Ҳозирда воқеа жойида вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:50 / 24.05.2026
Россия Украинага «Орешник» билан зарба берди
11:08 / 14.05.2026
Путин Белгород ва Брянск раҳбарларини лавозимдан олди
16:28 / 14.03.2026
Россиянинг Харкив вилоятига зарбаси оқибатида уч киши ҳалок бўлди
12:25 / 08.03.2026