Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд маълум қилинди
Қайси ҳудудда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси юқори экани тўғрисида маълумот берилди.
2023 йил 1 январ ҳолатига республикада аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича Хоразм вилояти етакчилик қилмоқда – 24,1 квадрат метр.
Кейинги ўринлардан аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси мос равишда 24,0 ва 22,8 квадрат метр бўлган Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Фарғона вилояти – 20,8 квадрат метр;
- Самарқанд вилояти – 19,4 квадрат метр;
- Сирдарё вилояти – 18,8 квадрат метр;
- Тошкент вилояти – 17,6 квадрат метр;
- Бухоро вилояти – 17,4 квадрат метр;
- Қорақалпоғистон Р. – 17,1 квадрат метр;
- Наманган вилояти – 17,0 квадрат метр;
- Жиззах вилояти – 17,0 квадрат метр;
- Қашқадарё вилояти – 16,6 квадрат метр;
- Андижон вилояти – 15,7 квадрат метр;
- Сурхондарё вилояти – 13,7 квадрат метр.
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
13:58 / 31.10.2024