Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ўқувчилар ўрнига роботлар дарсда қатнашишига рухсат берилди
Кумомото шаҳрида дарсга келмаган ўқувчилар ўрнига роботлар дарсга қатнашади. Улар планшет билан жиҳозланган, дарсга келмаган ўқувчи эса компютери билан роботга боғланади ва бемалол онлайн шаклда дарсда қатнашади.
Кумомото шаҳридаги мактаблар ўқувчиларнинг дарсдан қолиш ҳолатларига қарши курашиш учун роботлардан фойдаланишни бошлаяпти. Шаҳардаги мактаб синфхоналарида микрофон, камералар билан жиҳозланган роботлар ноябр ойидан ўқувчилар ўрнига дарсга қатнашишни бошлайди. Синфхоналарда 2 та робот бўлиши режа қилинган.
Ўқитувчилар дарсларни доимгидай синфхоналарда ўтади. Дарс пайти 1 метр баландликдаги ўз-ўзини бошқарувчи роботлар ўқувчилар билан бирга ўтиради. Мактабга келмаган ўқувчи эса планшетлар ўрнатилган роботларга ўз компютерларидан уланади ва синфдошлари билан бирга дарсга қатнашади, муҳокамаларда иштирок этишлари ҳам мумкин.
Роботлар фақатгина синфхоналарда "ўтирмайди", маҳаллий таълим идоралари берган маълумотга кўра, улар мактабда сайр қилиши ва ҳатто уюштириладиган тадбирларда қатнашиши ҳам мумкин.
Роботлар орқали дарсда қатнашиш билан болаларнинг мактабга келишга қизиқишини қайтариш режа қилиняпти.
Коронавирус пандемиясидан кейин болаларнинг дарс қолдириш ҳолатлари ошиб кетган. Кумомотода 2018 йилда 1,2 минг бола дарсга келмаган бўлса, 2022 йилда дарс қолдирадиган ўқувчилар сони 2,7 мингга етган. Январ ойида шаҳар мактабларида дарсга келмайдиган ўқувчиларга онлайн дарс ўтиб бериш учун ассистент ўқитувчилар ишга олинган, бу ҳам ўқувчилар томонидан илиқ қабул қилинган.
Кумомото ўқувчилар мактабга бормаётган ягона шаҳар эмас, 2022 йилда бутун Японияда 244,9 минг ўқувчи 30 кун ва ундан ортиқ дарс қолдирган. Япония таълим вазирлигига кўра, болаларнинг мактабга келишда жисмоний ва руҳий муаммоларга дуч келишида коронавирус пандемияси давридаги локдаунлар асосий сабабчи бўлган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026