Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия компанияси Ўзбекистонда пулли автомобил йўлларини қуриш лойиҳасида иштирок этмоқчи
Cengiz Holding компанияси йўл қурилиши соҳасида ДХШ лойиҳаларида иштирок этиш ниятида.
Фото: Транспорт вазирлиги
Кеча, 14 сентябр куни транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркиянинг Cengiz Holding компанияси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, учрашувда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилган.
Турк компанияси вакиллари Ўзбекистонда пулли автомобил йўлларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Хорижий компания вакилларига мамлакатда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.
Мавзуга оид
13:08 / 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар деб топилишига изоҳ берилди
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
07:52 / 04.02.2026
Энг кам муаммоли автомобиллар – 2026 йил рейтинги
11:01 / 31.01.2026