“Бўлаётган валюта операциясининг қайси мақсадга мўлжаллангани ўрганилиши керак” – Мамаризо Нурмуродов
МБ раисига кўра, валюта операциялари бўйича чеклов киритилишини назарда тутувчи қарор комплаенс назорат тизимини кучайтириш учун қабул қилинган. “Комплаенс назорат тизими ҳозир ҳамма жойда талаб қилиняпти. Биз ҳам ўзимизнинг тижорат банкларимиздан буни сўраяпмиз”, деди регулятор раҳбари.
Марказий банк Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектлари учун валюта операцияларига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. 16 сентябр куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор раиси Мамаризо Нурмуродов бунга изоҳ берди.

“Бу қарор бўйича маълум бир ижобий фикрларни кўрмадик. Фалсафада шундай тушунча бор, жамият қабул қилмаган қарор, бу – нотўғри қарор. У қайси мақсадга йўналтирилган бўлишидан қатъи назар. Бугун эрталаб банк қўмитамиз мазкур қарорни бекор қилди. Бизнинг энг катта камчилигимиз – коммуникацияни тўғри ташкил қила олмаганимиз бўлди. Қарорда тижорат банкларига тегишли масалалар бўйича чоралар кўрилсин, деб ёзилган. Иккинчи томондан, бу норматив ҳужжат эмас, чунки бизнинг банк қўмитамиз ҳар ҳафта пайшанба ёки жума куни тўпланиб, банклардаги жорий муаммоларни, бизни ташвишга солаётган, ўйлантираётган масалаларни ўша банклар иштирокида муҳокама қилиб, бошқа банкларга ҳам маълумот етказади. Бу доимий бўладиган жараён.
Асосий мақсадимиз нима эди? Ҳозирги кунда ташқи иқтисодий алоқалар, банкларнинг валюта операцияларига бўлган талаб, нафақат бизда, балки бутун дунёда кучайди. Комплаенс назорат тизими ҳозир ҳамма жойда талаб қилиняпти. Биз ҳам ўзимизнинг тижорат банкларимиздан буни сўраяпмиз.
Ҳар бир валюта операцияси, у миллий валюта бўладими, биржадан сотиб олинган валюта бўладими, албатта, эксперт гуруҳидан кўрикдан ўтиши керак. Бўлаётган валюта операциясининг қайси мақсадга мўлжаллангани ўрганилиши керак. Бу тўхтатиб қўйишни назарда тутмайди, гуруҳ ўзининг фикрини айтади. Ҳозирги кунда тижорат банкларида валюта операциялари билан боғлиқ тўловларни амалга оширишда мижозларни лозим даражада текшириш – KYC (ўз мижозингизни билинг) тизими бутун дунёда бор. Ўша нуқтаи назардан экспертлар гуруҳидан ўтказилади. Бизнинг ҳам валюта амалиётларини амалга ошириш регламентларимизда бу нарса белгиланган”, деди Мамаризо Нурмуродов.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 15:42
-
Ғазода 10 мингдан ортиқ жангчисини йўқотган Исроил армияси чуқурлашиб бораётган инқирозга юз тутяпти
Жаҳон | 15:15
-
Россиялик ўқувчилар учун Ўзбекистонда ёзги оромгоҳлар ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:00
-
“Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашди
Иқтисодиёт | 14:44
Мавзуга оид

15:08 / 01.06.2025
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти

21:06 / 19.04.2025
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

10:11 / 20.03.2025