Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО 2024 йилда совуқ уруш давридан бери энг йирик ҳарбий машқларни ўтказади
Машқлар Германия, Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудида бўлиб ўтади.
НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр сўзларига кўра, 2024 йилда Шимолий Атлантика альянси «совуқ уруш» давридан бери ўзининг энг йирик машқларини ўтказади. Бу ҳақда у Ослода бўлиб ўтган НАТО бош штаби бошлиқларининг конференциясида маълум қилди.
Машқлар Steadfast Defender (Чидамли ҳимоячи) деб номланади ва унда 40 мингдан ортиқ киши иштирок этади. Машқлар Германия, Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудида бўлиб ўтади.
11 сентябр куни Financial Times (FT) нашри НАТО совуқ уруш давридан бери энг йирик машқларни ўтказиш режаси борлиги ҳақида ёзган эди. Машқлардан мақсад «НАТО давлатларидан бирига қаратилган Россия тажовузини қайтаришга уриниш» экани айтилди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026