Жаҳон | 09:23 / 18.09.2023
4524
3 дақиқада ўқилади

Эрон АЭХАнинг 8 нафар инспектори фаолиятини тақиқлади

Бир кун олдин Теҳрон АЭХАнинг саккиз нафар инспектори аккредитациясини бекор қилди, агентлик бу текширувлар ўтказиш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатишини билдирди.

Фото: Unsplash

Европа Иттифоқи Эронни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бир неча инспекторларининг аккредитациясини бекор қилиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди, деб хабар берди AFP 17 сентябр, якшанба куни. 

Теҳрон ва бошқа мамлакатлар ўртасида 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни мувофиқлаштирувчи Брюссел Эрон қароридан «ўта хавотирда» эканини билдирди. «Ушбу қарор агентликнинг текшириш фаолиятини амалга ошириш қобилиятига бевосита ва сезиларли таъсир кўрсатиши алоҳида ташвиш уйғотади, бу, жумладан, Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҲР) амалга оширилишини мониторинг қилишга ҳам тегишли», деди Европа Иттифоқи вакили.

Ўз навбатида, Эрон ТИВ инспекторлар фаолиятининг тақиқланиши АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британиянинг «сиёсий суиистеъмолларига» жавоб эканлигини айтди. Жами, ОАВ хабарларига кўра, Франция ва Германиядан саккиз нафар инспектор аккредитациядан маҳрум қилинган.

Эрон билан ядровий келишув

2015 йилда АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия Эрон билан келишувга эришди, Теҳрон санкцияларни юмшатиш эвазига ядровий дастурини чеклашга рози бўлди. 2018 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп келишувдан чиқиб, санкцияларни қайта жорий қилган эди. Теҳрон бунга жавобан ядровий дастурини фаоллаштириб, ядровий қурол ишлаб чиқиш амбициялари борлигини инкор этишда давом этди. Келишувни қайта тиклашга уринишлар ҳозирча муваффақиятсизликка учраяпти.

Эрон АЭХА инспекторлари учдан бир қисмининг аккредитациясини бекор қилди

Бир кун аввал Эрон АЭХАга мамлакатдаги бир нечта агентлик инспекторларининг аккредитациясини бекор қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Аккредитацияси бекор қилинган экспертлар Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг (ЯҚТШ) кафолатлар тўғрисидаги битими доирасида текширув ўтказган. АЭХА таъкидлашича, чақириб олинган барча ходимлар «бойитиш технологиялари соҳасида ноёб билимга эга» агентлик мутахассислари бўлган.

«Бугунги қарор билан Эрон агентликнинг энг тажрибали инспекторларидан иборат тайинланган асосий гуруҳнинг учдан бир қисмини амалда ишдан четлатди», дея маълум қилди АЭХА. Таъкидланишича, бу ҳаракатга ЯҚТШ кафолатлари тўғрисидаги келишув томонидан расман рухсат берилган бўлса-да, бу «АЭХАнинг Эронда ўз текширувларини самарали ўтказиш қобилиятига бевосита ва жиддий таъсир кўрсатади».

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда