Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қурувчи уй харидорларининг 4 млрд сўм пулини ўзлаштирди — Бош прокуратура
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида уй-жой қурилиши ва олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, Z.G. МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаро билан сохта олди-сотди шартномаси тузиб, 4 млрд сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. У қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, «ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини» талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026