Ўзбекистон | 21:43 / 18.09.2023
3261
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Анқарага янги авиақатнов йўлга қўйилади 

Uzbekistan Airways қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба парвозни амалга оширади. 

Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Анқара–Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди. 

Авиакомпания қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба парвозни амалга оширади. 

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида 15–16 июн кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат авиация маъмуриятлари учрашувида шу тўғрида келишувга эришилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид