Россиянинг Ўзбекистонда мактаб қуриш таклифи нотўғри талқин қилинмаслиги керак — бош вазир матбуот котиби
Бекзод Ҳидоятов сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обьектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳиятини нотўғри талқин қилмасликка чақирди.
Йиғилишда Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия томони Ўзбекистонда рус тилида ва Россия дастурлари асосида таълим бериладиган бир нечта мактаб қуришга тайёрлигини билдирган эди.
Бекзод Ҳидоятов сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий объектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.
«Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахассислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтайи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади. Агар қуриб берилиши таклиф этилаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади», дейилади муносабатда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қўшма комиссия мажлисида таклиф мамнуният билан қабул қилинишини айтган эди.
«Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар қуриш таклифини катта мамнуният билан қабул қиламиз. Шуни айтишни истардимки, Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаблари бор, уларнинг 10 фоизида рус тилида таълим берилади», деди Арипов.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
20:09 / 18.11.2024